Гапиролмаяпман

?аво совуб боряпти. Кечагина янги ола-була кўйлагимни кийиб, кўз-кўз ?илиб юргандим. Бугун анча сову?. Исси?ро? кийиниб келдим. Бармо?ларим музлаб ?оляпти. “Любовь греет” деган гаплар тў?римикин? ?озирча ?еч кимни севмайман, балки шунга музлаб ?олаётгандир.

Ў?ишимдан гапирсам, дарслар секин-секин кўпайиб боряпти. ?али бу домла киради, ?али у домла… ?аммасини эслаб ?олиб бўлмайди. Етти ухлаб тушимга кирмаган фанлар, ?андайдир тушунчалар… Ни?оят, “пара” деган азобга ?ам ўрганиб кетдик. Домла киради, мавзуни ёздиради, ёздираверади-ёздираверади… ?изи?, уларнинг “диктовка” ?иладиган материаллари тугармикин-а? Бир мавзу 80 минут давомида ёзилаверади. Бошида гап нима ?а?ида кетаётганлигига сал-пал а?линг етади. Бир нималарни тушунгандай, ўзингча хулоса чи?аргандай бўласан-у, кейин-кейин хаёлинг ?очиб кетади, тамом! Улар дарс ўтаверади, сен эса ўз оламингга шўн?иб кетасан. Кўзингга биринчи севгилинг, мактаб чо?ларинг, келажакдаги орзуларинг, дўсту-биродарларинг, э, хуллас, алланарсалар кўринавериб, бошингни чул?аб олади. Сал ўтиб, бундан ?ам зерикасан, партага бошингни ?ўйиб, жимгина ётгинг келади. Шундай ?иласан-у, кўзингни юмасан…

Ўйлаб ?арасам, 10-15 кун ичида 80 да?и?алик дарсларнинг бир нечтасини худди шу та?лид партага бош ?ўйиб ўтказиб юборибман. Ана у куни дасрга кирдим. Одатий дарслардан бўлади, дегандим. Йў?, негадир одам кам. Сабабини билсам, аудиторияда “поток”нинг ярми ўтирган эмиш. Айтишларича, семинар бошланибди. Кўзларим катта-катта бўлиб кетди. Семинари нима бўлди, энди?!

Домла кириб келди, ?ўлида алла?андай ?о?озларини кўтариб… ?аммаси жойида деб ўйлагандим, “бугун 1-семинаримиз” деб ?олди. Ўзини ў?имишли ?илиб кўрсатадиган ?изларимиз дарров ?ўл кўтара бошлашди. ?амма бирин-кетин гапириб, ўзини кўрсатарди. Кимдир мавзуни фалсафага бо?лайди, кимдир тарихга, кимдир ?аётий мисоллар келтирган бўлади. Мен ва ёнимдаги партадош дўстим ўзимизни худдики катта курслар орасига тушиб ?олгандай, худди бунга ўхшаш мавзуни умуман эшитмагандай ўтирар эдик. Дарс тугади, хайрият, бизга ?еч ким ?еч нима демади. Бундай дарслардан икки-учтаси ўтиб кетди.

Одамга алам ?илар экан. Галстугини тў?ри бо?лолмайдиган, “нормальный” юриш-туришни билмайдиганлар дарсларда бурро-бурро гапириб, яхши кўриниб ўтирса-я. На?отки, улар мендан зўр бўлса? На?отки, улар айлантираётган гапни мен гапиролмасам? Кеча дарсга махсус тайёрландим. Кутубхоначига ялиниб-ёлвориб, айтилган китобни топдим. Ў?идим, конспект ?илдим. Ўзимга-ўзим гапириб, маш? ?илдим, ёмон чи?мади. Мен ?ам ў?ишни биламан!

Дарс… Бугун домла ўз сўро?ини мендан бошласа керак. Чунки неччи кундан бери “кейинги дарс гапирарман” деб ?утулиб ?оламан. Шундай бўлди ?ам. Фамилиям ў?илди-ю, ўрнимдан турдим. ?аяжон… ?ўлларим, оё?ларим ?алтирайди. Бир тепага ?арайман, бир пастга, бир китобга…(Худди китобдан бирор ёрдам тегадигандай.) Гапирмо?чи бўлган жумлаларим, ёдлаб олган тушунчаларим бутунлай хотирамдан чи?иб кетди. ?айси мавзу эканлиги ?ам хаёлга келмаяпти. ?амма ?араяпти…

“Бугунги мавзуимиз… ўтган маъруза айтилганидек… китобда ёзилишича…” буларнинг бари менинг аудитория ?аршисидаги биринчи нут?им эди. Ўша куни шунга ўхшаш яна икки уч марта тутилдим-у, кейин ў?иганларим аста-секин эсга тушиб, тилларимда ифодалана бошлади. Ўша куни кўзига чиройли кўзойнак та??ан ў?итувчимиз мени 5 балл билан сийлади. Ба?онинг бу ?адар ширин нарса эканлигини ўшанда илк бор фа?младим.

Шу кундан бошлаб, дарсларга озми-кўпми тайёрланадиган бўлиб ?олдим. Лекин ?али ?ўл кўтариб гапиришгача етиб бормадим. ?ўлимни баралла кўтаргим келади-ю, лекин ?аяжон… Ичимдаги гапларни айтиб ташлагим, ана у бидир-бидир ?илиб турган курсдошимнинг ёл?он-яши? гапларига ?арши фикр билдиргим келарди-ю, лекин яна ўша ?аяжон…

Ишонасизми, бошида ?ийиндай туюлган мавзуларни энди, мен ?ам секин-аста тушуна оляпман. Домламизнинг саволларига жавоб топа оляпман. Демак, ў?ияпман. Тў?рисини айтсам, бу ?аракатларимга бир ў?имишли ?из сабабчи. У менинг курсдошим, унга анчадан бери термуламан, лекин ?еч а?амият бермайди. Лекин дарсда туриб фикр билдирсам, у беармон тикилади, эътибор ?илади. Унинг эътиборини ?озониш, ўзимга ?аратиш учун ?ар семинарга тайёрланаман. Иккинчидан, яхши стипендиядан ?ам умид ?иляпман. Ў?итувчиларим ?ам мени таний бошлашди, буни уларнинг исмимни ало?ида айтиб ча?иришларидан пай?адим. ?а, майли, ў?ийверайликчи, бир гап бўлар…

Шо?рухбек ОЛИМ

Leave a Reply